Голливуд юлдузи Анжелина Жоли ойига 30 минг доллар тўланадиган ҳовли-жойни ижарага олди ва Брэд Питт билан ажрашиш жараёни вақтида ўз фарзандлари билан у ерга кўчиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net» Британиянинг Daily Mail газетасига таяниб.
Уй Лос-Анжелес округидаги Хидден-Хилс ёпиқ ҳудудида жойлашган. Майдони 700 квадрат метрдан ортиқ бўлган ҳовли-жой ҳудудида иккита бассейн ва поғонали шаршара бор.
Таъкидланишича, таниқли юлдузлар — Ким Кардашьян ва турмуш ўртоғи Канье Уэст, Женнифер Лопес ва бошқалар ҳам Жолига қўшни яшайди.
Изоҳ (0)