Россиялик спортчи Таиланднинг Чонбури провинцияси аэродромида парашютдан омадсиз сакраш оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Thai PBS телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Скайдайвер маҳаллий парашют спорти марказида якка ҳолда сакрашни амалга ошираётган пайтда бахтсиз ҳодиса юз берган. Парашют очилган, бироқ арқон узилиб кетган. У шикастланишлар оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Полиция фожиа вазиятларини ўрганмоқда.
Таиланднинг ушбу скайдайвинг маркази сайёҳлар орасида машҳур бўлиб, ҳалок бўлган россиялик спортчи у ерда узоқ вақт давомида машқ қилган, шунингдек, мураббий бўлиб ишлаган.