Чеченистоннинг Гудермес туманида юз берган жанговар тўқнашувда полициячилар беш нафардан етти нафаргача жангарини йўқ қилди. Тўрт нафар полициячи яраланди. Бу ҳақда республика куч тузилмалари манбасига таяниб, «Интерфакс» маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Ҳодиса якшанба, 9 октябрга ўтар кечаси Герзель-Энгель-Юрт йўлида юз берди. Маълум қилинишича, полиция ходимлари икки енгил машинани тўхтатишга уринган. Ҳайдовчилар полициячиларнинг талабини бажаришдан бош тортиб, уларга қарата ўт очган.
Отишма уюштирилган ҳар иккала машина йўқ қилинган, улар ёниб кетган. Полициячиларнинг сўзларига қараганда, уларда беш нафардан етти нафаргача жангари бўлган.
Жангариларнинг шахси аниқланмоқда. Отишма давомида яраланган полиция ходимлари шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)