Япониянинг Кумамото префектурасида жойлашган Асо вулқони 8 октябрь, шанба кунига ўтар кечаси отила бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Вулқон кул устунларини 11 минг метр баландликкача отмоқда.
Ҳозирги пайтга қадар жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.
Япон метеорологларининг маълум қилишича, бу 1980 йилнинг январидан буён биринчи портловчи отилишдир. Асонинг оддий отилишлари тез-тез бўлиб туради, охиргиси жорий йилнинг апрелида юз берган эди.
Асо вулқонининг баландлиги 1 592 метрни ташкил этади.
Изоҳ (0)