Британия полицияси қиролича Елизавета II нинг Лондондаги қароргоҳи — Букингем саройи дарвозасидан ошиб ўтишга уринган 21 ёшли йигитни қўлга олди. Бу ҳақда, Скотленд-Ярд баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа 7 октябрь, жума куни содир бўлди. Йигит саройнинг жанубий дарвозасига чиқа бошлагани ҳақида хабар топган полиция ходимлари воқеа жойига етиб келди ва тартиббузарни қўлга олди.
Йигитнинг ёнидан қурол топилмади. Айни пайтда у ҳибсда. Шифокорлар унинг руҳий ҳолатини текшириб кўрганидан сўнг воқеа юзасидан қарор қабул қилинади.
Ўша пайтда Елизавета II Букингемда бўлмай, Виндзор қасрида янги унвонлар тақдим этиш маросимида иштирок этаётган эди.
Изоҳ (0)