Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сунъий йўлдошлардан олинган охирги суратлар КХДРнинг Пхунгери ядро полигони ҳудудидаги фаолликдан дарак беради. Бу ҳақда Американинг Жон Хопкинс университети ҳузуридаги АҚШ ва Корея институтининг 38 North сайтига жойлаштирилган хабарида сўз юритилган, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«9 сентябрь куни ядро синови ўтказилган шимолий туннель кириш қисмидаги фаолликка бир қатор вазифалар, жумладан, синовдан кейин маълумотлар тўплаш ёки янги синовга тайёргарлик кўриш сабаб бўлиши мумкин», — дейилади сайтда.

Фаол ҳаракатлар, шунингдек, ғарбий ва жанубий туннелларда ҳам қайд этилган.

«Ушбу фаолиятнинг мақсади ҳам номаълум, лекин жанубий туннель ядро синовига дош бера олиши мумкин», — дейилади хабарда.

Экспертлар томонидан таҳлил қилинган сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар 1 октябрь санасига тегишлидир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда