Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба четида номаълум шахслар тарафидан уюштирилган ҳужум оқибатида АҚШ фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
АҚШнинг Эфиопиядаги элчихонаси ахборотига кўра, 4 октябрь куни номаълум шахслар америкаликнинг автомобилини тошбўрон қилган.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)