Қозоғистон Премьер-Лигасида тўп сурадиган сербиялик футболчи Неманья Максимович фаолиятини Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ёки Италиянинг «Рома» клубларидан бирида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда «Чемпионат» But Football Club нашрига асосланиб хабар берди.
«Астана» клубининг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Сербия ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритди ва 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида муносиб иштирок этди.
Унинг «Астана» билан шартномаси 2017 йилнинг ёзида ўз якунига етади. У 2015 йил Словениянинг «Домжале» клубидан Қозоғистонга кўчиб ўтганди.
Изоҳ (0)