Жакартада жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган брифинг бўлиб ўтди, деб ёзади «Жаҳон».
Тадбир давомида йиғилганлар фаол сайловолди кампанияси бошланганлиги ҳақида хабардор этилди. Мамлакатнинг барча амалдаги партиялари президентлик сайловларида қатнашиш истагини билдирганлиги таъкидланди.Брифингда, шунингдек, сайлов жараёнининг очиқлик ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида сайловларда халқаро кузатувчиларнинг иштироки, ОАВлар билан ҳамкорлик, сайловларга тайёргарлик ва уларни ўтказишнинг барча босқичлари ҳақида фуқароларни хабардор қилишга алоҳида эътибор берилаётганлигига урғу берилди.
Брифинг давомида Индонезия Республикаси омбудсмени Амзулиан Рифаи сайловлар ҳар бир давлатнинг тараққиёт даражаси ва фуқаролик жамиятининг мустаҳкамлиги кўрсаткичи эканлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда мазкур муҳим сиёсий воқеани демократик нормаларга мувофиқ тарзда ўтказиш учун барча зарур шартлар ва ҳуқуқий асослар яратилган.
Изоҳ (0)