Ўзбекистонда 6 октябрь, пайшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, пайшанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +3...+8 даража, Тошкент шаҳрида +10...+12 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +8...+13 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +9...+14 даража, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +11...+16 даража илиқ бўлади.
6 октябрь куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +15...+20 даражагача, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +20...+25 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +22...+27 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +24...+29 даражагача кўтарилиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)