АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия ва Сурия дипломатиядан воз кечганини ва ихтилофни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга уринаётганини билдирди. Унинг сўзларини «ТАСС» келтирмоқда.
«Москва ва Дамашқ дипломатиядан воз кечди, улар Суриядаги ихтилофни ҳарбий йўллар билан ҳал қилмоқчи», — деди у Брюсселдаги Германия Маршалл фондида қилган чиқишида.
«Россия халқаро мажбуриятларини бажариши учун нима қилиши лозимлигини жуда яхши билади», — қўшимча қилди америкалик сиёсатчи.
Керри АҚШ ихтилофни тинч йўллар билан бартараф этишга уринишда давом этишини ишонтириб айтди.
Изоҳ (0)