Фаластин ҳукумати муниципал сайловларни тўрт ойга ортга суриб, кейинги йилнинг февралига белгилади. Бу ҳақда, Al Jazeera телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Фаластин вазирлар маҳкамаси тегишли қарорни эълон қилган. Бунга қадар мамлакат сайлов қўмитаси Маҳмуд Аббосга сайловларни барча ҳудудларда — ҳам Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида, ҳам Ғазо секторида ўтказишни тавсия этган эди.
3 октябрь куни Фаластин Олий суди маҳаллий сайловларни фақат оккупациядаги Ғарбий соҳилда ўтказиш ҳақида қарор қилди. У Ғазо маъмуриятини ноқонуний деб топди.
Ғазо сектори ҲАМАС ҳаракати томонидан бошқарилади. Гуруҳ бир неча йилдан буён Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини назорат қилувчи ФАТҲ ҳаракати билан муроса қила олмайди.
Изоҳ (0)