АҚШнинг The Washington Post газетаси мухбири Жейсон Ризоён бир ярим йил давом этган ҳибсдан озодликка чиқиши билан Эрон ҳукуматини судга берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Эрон расмийлари Ризоённи қасддан ушлаб турди, у билан қўпол муомалада бўлинди, у АҚШнинг ғайриҳуқуқий равишда ён беришига эришиш учун ҳибсда тутилди», — дейилади даъво аризасида.
Журналистнинг таъкидлашича, у Эрон қамоғида ҳам жисмоний, ҳам руҳий қийноққа солинган.
Ризоён расмий Теҳронни уни гаровга олишда, қийноққа солишда ва ноқонуний тарзда ҳибсда ушлаб туришда айбламоқда. У Эрондан бадал пули ундирмоқчи, аммо талаб қилинаётган сумма номаълум.
Изоҳ (0)