Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бир муддат аввал актёр Жавоҳир Зокиров «Олтин Ўрда» номли тарихий сериалда суратга тушаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Мазкур янгилик юзасидан журналист Феруз Муҳаммад актёр билан боғланди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Россия Биринчи канали учун Mars Media компанияси томонидан суратга олинаётган ‘Олтин Ўрда’ номли тарихий сериалда суратга тушяпман. Сериалда мунажжим ролини ижро этаман», — дейди Жавоҳир Зокиров.

«Сериал режиссёри Темур Альбатов. Тасвирга олиш ишларини бир йил давомида кутдик, ўтган давр мобайнида сериал учун иккита видеосинов топширдим, сўнг сериалга таклиф қилишди», — деди актёр.

«Ҳозирча суратга олиш ишлари Қрим ва Москвада бўлиб ўтмоқда. Тасвирга олиш жараёни ҳали узоқ давом этиши кутилмоқда», — дея қўшимча қилди Жавоҳир Зокиров.

Сериалда, шунингдек, бир қатор россиялик ва қозоғистонлик актёр-актрисалар, жумладан, Александр Устюгов, Светлана Колпакова, Юлия Пересильд, Артур Иванов, Сергей Пускепалис, Евгения Дмитриева, Санжар Мадиев, Аружан Жазилбекова кабилар суратга тушмоқда.

Сериални суратга олиш ишлари 2017 йил бошида якунига етиши, 2017 йилнинг ўрталарида эса телевидение орқали намойиш этилиши кутилмоқда. Кўп қисмли фильм ижодкорларининг айтишича, «Олтин Ўрда» тарихий ҳақиқатни кўрсатувчидан кўра кўпроқ эртак-фильмга ўхшаб кетади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди