Ғилдиракли хонадондан темир қафасгача: дунёдаги энг митти уйлар (фотогалерея)
Баъзиларнинг талабга тўла жавоб берадиган уй-жой сотиб олишга қурби етмайди, шунда вазиятга жуда кичик хонадон ечим бўлиб хизмат қилади. У баъзан шунчалик митти бўладики, баъзиларнинг омборчаси ёки кийиниш хонаси ҳам ундан кенгронг бўлиши мумкин. «Маркетиум» айнан ана шундай уйлар ҳақида ҳикоя қилади.
1.90 ёшли Ванг Чунчун ўзининг 60 ёшли ўғли билан 9 квадрат метр майдонли хонадонда яшайди.
Фото: «Маркетиум»
2.Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги кўчмас мулк кўргазмасида микроапартаментлар намойиш этилди. Мамлакатда аҳоли тиғизлиги туфайли бундай хонадонлар энди кичик ҳисобланмайди.
Фото: «Маркетиум»
Фото: «Маркетиум»
Фото: «Маркетиум»
3.Бу оила 2009 йилда молиявий инқироз туфайли ўз уйидан ажралди, аммо уларнинг ихтиёрида гараж қолди.
Фото: «Маркетиум»
4.Дхарави — Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри марказидаги туман. Бу хароб кулбаларда бир миллионга яқин аҳоли яшайди. Ижара ҳақи 9 квадрат метр учун 5—6 долларга тенг.
Фото: «Маркетиум»
5.Гонконгда эса кўчмас мулк нархи билан боғлиқ вазият сал бошқачароқ. Масалан, мана бу она-ўғил 5,5 квадрат метрлик хонадон учун ойига 487 доллар тўлайди.
Фото: «Маркетиум»
6.АҚШнинг Вашингтон штатидаги 18 метрли шинам студия учун бу йигит ойига 1200 доллар тўлайди, ахир хонадон марказда жойлашган!
Фото: «Маркетиум»
7.Кристианнинг хонадоши Сингчул Ю бу сўққабош ҳаёт учун етиб ортади деган фикрга қўшилади.
Фото: «Маркетиум»
8.Хитойнинг Хэфэй шаҳрида эса маҳаллий касалхонада алоҳида койкага қурби етмайдиган беморлар 7 квадрат метр майдонли хоналарда яшашга мажбур.
Фото: «Маркетиум»
9.Нью-Йоркда 27 квадрат метрли микрохонадонларга эга бутун бир турар-жой мажмуаси бор. Ойига 2500—2900 доллар тўлаб, ҳаёт учун зарур барча қулайликлар билан таъминланган замонавий уйчада яшашингиз мумкин.
Фото: «Маркетиум»
Фото: «Маркетиум»
10.73 ёшли Конг Кюнгсун яшаш учун яроқли майдони атиги 1,9 квадрат метрли хонадонда истиқомат қилади. У Сеулдаги нуфузли Гангнам тумани ёнгинасида жойлашган.
Фото: «Маркетиум»
Фото: «Маркетиум»
11.Аммо бундан ҳам ёмонроқ шароитлар бор, масалан, Гонконгда одамлар 1,8×1,2 метрли қафасларда яшайди, деса ҳам бўлаверади.
Изоҳ (0)