Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Twitter’даги OnLeaks саҳифаси муаллифи Стив Хеммерстоффер YouTube’даги каналида янги Google Pixel XL смартфонининг видеорендерини чоп этди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Hi-Tech.Mail.ru»

Фото: «Hi-Tech.Mail.ru»

Google янги смартфонлар расман 4 октябрь куни тақдим этилишини маълум қилган эди. Кутилаётган Pixel XL ва Pixel смартфонлари бозорда Nexus’нинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Хеммерстоффернинг сўзларига қараганда, видеорендер вазиятни яхши биладиган манбанинг сўзларига асосланган ҳолда яратилган. Google Pixel XL’нинг ўлчамлари — 154,72 х 75,74 х 7,3 миллиметр, юқори қисми қалинлиги — 8,5 миллиметр. Шу тариқа, Google Pixel XL ўтган йилги Nexus 6P ва янги iPhone 7 Plus’дан йирикроқ бўлади.

Смартфоннинг тахминий техник тавсифи:

Чипсет: Snapdragon 821

Оператив хотира: 4 Гб

Доимий хотира: 32 Гб ва юқори

Экран: 5,5 дюйм, 2К

Асосий камера: 12 Мп, Sony IMX378

Фронтал камера: 8 Мп, Sony IMX179

Бармоқ излари сканери: бор

Аккумулятор: 3450 мА/соат

Оператив дастур: Android 7.1

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)