Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитойнинг Чунцин шаҳридаги касалхоналардан бирининг шифокорларига Apple компаниясининг янги моделдаги смартфонлари — iPhone 7 ва iPhone 7 Plus сотиб олиш тақиқлаб қўйилди, акс ҳолда, уларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилишди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аёллар касалхонаси ходимларига нисбатан қўлланилган бундай тақиқдан мақсад «экстравагант» турмуш белгиларига қарши курашдан иборат. Муассаса хабарида айтилишича, тақиқни бузган ҳар қандай ходим йил якунларига кўра бериладиган мукофот пулидан айрилиши ёки ҳатто ишдан ҳайдалиши мумкин.

Касалхона директори сўзларига кўра, янги iPhone’ларнинг тақиқланиши маҳаллий брендларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Унинг таъкидлашича, ходимларга бунгача Apple’нинг бошқа моделдаги смартфонлари — iPhone 6 ва iPhone 5’дан фойдаланиш ҳам ман этилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар