19 ёшли Бегимой Назарова Туркиянинг Бодрум шаҳрида ўтаётган Princess of the Globe халқаро гўзаллик танловида Қирғизистон шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда KNews хабар бермоқда.
«Princess of the Globe жаҳондаги энг нуфузли гўзаллик танлови ҳисобланади. Бизда ҳомийлар йўқ, ва ҳозирча ҳеч ким бизга шарт қўйгани йўқ», — маълум қилди танлов ташкилотчилари.
Бегимой 23 мамлакат вакилаларига қарши баҳслашади. Танлов якунлари 4 октябрь куни эълон қилинади.