Жазоир ОПЕК картелига аъзо мамлакатларга нефть қазиб олишнинг кунлик миқдорини 796 минг баррель қилиб белгилашни таклиф қилди. Бу ҳақда, Bloomberg’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Саудия Арабистонига кунлик миқдорни 442 минг баррелга қисқартириб, суткасига 10,1 миллион баррель нефть чиқариш тавсия этилди. Эронга Жазоир 3,7 миллион барреллик квотани таклиф қилди.
Ироқ ва БААга Жазоир тегишли равишда 135 минг ва 155 минглик квоталарни таклиф этмоқда. Ливия билан Нигерияга эса, Жазоир вакилларининг фикрича, ҳажмларни қисқартириш талаб этилмайди.
Жазоирда 26–28 сентябрь кунлари Халқаро энергетика форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида ОПЕК мамлакатлари нефть қазиб чиқариш ҳажмларини квоталаш масаласида келишиб олиши кутилаётган эди.
Изоҳ (0)