Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) янги ректори этиб Тўлқин Тешабоев тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тўлқин Тешабоев ушбу лавозимда Ўткир Ҳамдамовнинг ўрнини эгаллади. Ҳамдамов олийгоҳга 2016 йилнинг 8 февралидан бошчилик қилиб келаётган эди.
Тўлқин Тешабоев илгари Касаба уюшмалари Федерациялари Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)