Россиянинг Старий Оскол шаҳрида мэрия «ОсколПасТранс» корхонаси билан шартномани бекор қилгани туфайли намойишга чиққан ҳайдовчилар ўз автобуслари ёрдамида мамлакат президенти Владимир Путинга мурожаат йўллади. 45 та транспорт воситаси ёрдамида акс эттирилган ёзув дрон орқали ҳаводан тасвирга туширилди, деб хабар беради TJournal.
Ҳайдовчилар кўтариб чиққан плакатларда «Мулкимизни қайтаринг», «Губернатор, бизни эшит», «Текширувлар сони кўпайиб кетди» сингари шиорлар акс этган эди. Видео муаллифининг сўзларига қараганда, минтақа раҳбарияти компанияни транспорт хизматлари бозоридан сиқиб чиқаргани бундай норозиликка сабаб бўлган.
Ҳайдовчилар келишган ҳолда ўзларига тегишли автобус ва йўналишли такси машиналарини тизиб, уларнинг ёрдамида «Путин, помоги» («Путин, ёрдам бер») сўзларини ясади.
Изоҳ (0)