27 сентябрга ўтар кечаси 12 нафар афғонистонлик ҳарбий хизматчи ўлдириб кетилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Уларни «Толибон» гуруҳининг махфий вакиллари бўлган хизматдошлари ўлдиргани айтилмоқда.
Воқеа Қундуз вилоятидаги қоровул постида содир бўлди. Қотилликларни содир этишда гумон қилинаётган икки ҳарбий хизматчи қочиб кетди.
Афғонистон армияси сафларида «Толибон»нинг махфий вакиллари борлиги илгари фаоллар томонидан кўп бора айтилган.
Изоҳ (0)