Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Афғонистон махсус топшириқли кучлари бўлинмалари «Толибон» ҳаракатининг Гильменд провинциясидаги қамоқхонасидан 101 кишини озод этди, деб ёзади «ТАСС».

Архив. Фото: «РИА Новости»

Архив. Фото: «РИА Новости»

«Махсус топшириқли бўлинмалар 26 сентябрь, душанба куни Маржа туманидаги «Толибон» турмасини шиддатли ҳужум билан қўлга олди. Операция натижасида 101 киши, жумладан, мамлакат хавфсизлик кучлари ходимлари ва фуқаролар озод қилинди», — деди маҳаллий ҳукумат вакили Умар Завак.

Ҳарбийлар томонида бўлган талафотлар ошкор этилмаяпти. «Толибон» ҳаракати жангарилари эса ҳодиса юзасидан ҳеч қандай изоҳ берганича йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар