2011 йилги мавсумдан буён «Валенсия» шарафини ҳимоя қилиб келаётган дарвозабон Диего Алвес Ла Лига 6-турида пенальти қайтариб, бу борада Испания тарихидаги энг яхши посбонга айланиб олди.
2:1 ҳисобидаги «Валенсия»нинг ғалабаси билан якунига етган «Леганес»га қарши учрашувда Алвес фаолияти давомидаги 17-пенальтини қайтарди. Шу вақтга қадар у қўриқлаётган дарвозаларга 35 бор 11 метрлик жарима зарбаси тайин қилинган бўлиб, посбон шуларнинг 49 фоизида жамоасини голдан қутқариб қолган.
1985 йил Рио-де-Жанейрода таваллуд топган Диего Алвес «Валенсия»га қадар «Атлетико Минеро», «Алмерия» каби клубларда тўп сурган.
Изоҳ (0)