Қрим прокурори, бир муддат илгари Россия Давлат Думаси депутатлигига сайланган Наталья Поклонская лавозимдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди. Бу ҳақда у «ТАСС» мухбирига телефон орқали маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Прокуратурадан кетиш эмас, эгаллаб турган лавозимимдан бўшаш ҳақида ариза ёздим, Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати этиб сайланишим муносабати билан. Яъни энди прокурор лавозимидаги фаолиятим вақтинчалик тўхтатилади», — маълум қилди Поклонская.
У депутатлик мухлати якунланганидан сўнг прокуратура органларидаги фаолиятини қайтадан бошлаши мумкинлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)