АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг RC-135W стратегик разведкачи самолёти 26 сентябрь куни Қрим соҳилларига яқин ҳудудда парвоз амалга оширди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳарбий авиация ҳаракатини кузатувчи сайтлар келтирган маълумотларга қараганда, 64-4135 борт рақамига эга радиотехника разведкаси самолёти Крит оролидаги Суда-бей авиабазасидан учиб чиқиб, Қора денгизда вазифа бажарган.
Шу куннинг ўзида, эрталабки соатларда Қрим яқинидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 168858 борт рақамига эга P-8A Poseidon қайиқларга қарши патруль самолёти учиб ўтганди.
22–24 сентябрь кунлари АҚШнинг бешта ҳарбий самолёти Қора денгизда разведка ишларини амалга оширган эди.