АҚШнинг Жоржия штатида истиқомат қилувчи аёл уйига кириб олган уч нафар қуролли эркакни ҳайдаб юборди. Кузатув камерасига туширилган видео YouTube’да маҳаллий Gwinnett Daily Post нашри томонидан эълон қилинди, деб хабар беради TJournal.
Аёл ресторан эгаси бўлиб, камерали хонадан омбор сифатида фойдалангани маълум. У жиноятчиларни сезгани ҳамон уларга қарата ўт очди, сўнг 911 рақамига қўнғироқ қилди. Талончилардан бири кейинроқ олинган жароҳат оқибатида оламдан ўтди.
Округ полицияси талончилар ҳақидаги ахборот учун мукофот эълон қилди.
Изоҳ (0)