Бирлашган Араб Амирликларида оммабоп ҳисобланган Careem такси буюртма қилиш сервиси ўзининг янги реклама ролиги билан кўпчиликнинг эътиборини жалб қила олди, деб хабар бермоқда UAE Inside.
Видеоролик интернетда беш кун ичида бир неча юз минг марта кўрилди. Қисқа реклама ролигида экстремал спортчи улкан катапульта ёрдамида Шайх Зайд шоҳ кўчаси устидан эркин парвоз учун улоқтирилади.
Реклама сюжетига кўра, экстремал парвоз якунида хавфсизлик тўрига бориб тушиши керак эди, бироқ у тўр ёнидан ўтиб кетади.
Муҳандислар жамоаси саросимада югура бошлаганда видео узилиб қолади. Роликнинг давомини қуйидаги видеода кўришингиз мумкин.
Изоҳ (0)