Сурия армияси 23 сентябрь куни Алеппо шаҳрининг шарқий туманларини озод қилиш бўйича операцияни бошлаб юборди. Бу ҳақда, армия қўмондонлиги баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қўмондонлик ўз баёнотида тинч аҳолига қуролли гуруҳлар марраларига яқин ҳудудларни тарк этишни тавсия қилди.
Таъкидланишича, ушбу ҳудудларни Сурия армияси позициялари орқали тарк этишни хоҳлаган фуқаролар қўлга олинмайди. Уларга қабул ва бошпана таъминланади.
Изоҳ (0)