«Реал» ҳамда «Барселона» клублари ҳужум чизиғида кучли учлик тандемига эга бўлганидан буён ундаги футболчилардан ҳеч бири илк бор 1 та турда гол ура олмади.
Ла Лиганинг 5-турида «Барселона» «Атлетико» билан, «Реал» эса «Вильярреал» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. «Барса» сафида Иван Ракитич гол урган бўлса, «қироллик клуби»ни Серхио Рамос мағлубиятдан қутқариб қолди.
«Реал» Бэйл—Роналду—Бензема тандемини бошланғич таркибга киритди, бироқ улардан ҳеч бири ўйинни гол билан якунламади. Бош мураббий Зинедин Зидан Бэйлни 71, Бенземани 77-дақиқада алмаштириб юборди.
«Барселона» сафида Месси—Неймар—Суарес триоси бошланғич таркибда ўйинни бошлади ва гол урмади. Месси 59-дақиқада жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
«Championat.asia»нинг қайд этишича, 1-тур давомида мазкур олти футболчидан энг камида 1 таси гол уриб келарди, тарихда илк бор уларнинг ҳеч бири муваффақият қозона олмади.
Изоҳ (0)