КХДР АҚШнинг Тинч океанидаги Гуам оролида жойлашган базасини йўқ қилишга тайёр. Агар АҚШ оролда жойлашган В-1В стратегик бомбардимончиларининг Жанубий Корея узра парвозларини тўхтатмаса, расмий Пхеньян айнан шундай чора кўришга мажбур бўлади, деб хабар беради «Интерфакс».
Армия бош штабининг бу борадаги баёноти Корея марказий телеграф агентлиги томонидан тарқатилди.
«Агар улар ҳарбий провокациялар таҳдидини кучайтирса, В-1В Корея узра учишига рухсат берса, Корея халқ армияси Гуамни — провокациялар таянч пунктини — Ер юзидан супуриб ташлайди», — дейилади баёнотда.
Баёнотда, шунингдек, КХДРда ядровий қуролнинг борлиги АҚШнинг ҳарбий режаларини боши берк кўчага олиб кириб қўйиши таъкидлаб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда КХДР ТИВ тарқатган баёнотда Корея ярим оролидаги вазият мураккаблашиб бораётгани муносабати билан агарда АҚШ «аҳмоқона қадам» ташласа, расмий Пхеньян унинг Тинч океани минтақасидаги барча базаларини йўқ қилиши айтилган эди.
Изоҳ (0)