Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР ракета ва ядро синовларини давом эттиради, ҳозирда бу хавф мисли кўрилмаган даражага чиқди. Япония бош вазири Синдзо Абэ БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясидаги чиқиши давомида шу ҳақда маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Шимолий Корея синовларни давом эттиришига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бугунги кунга келиб ушбу таҳдид олдин мисли кўрилмаган даражага етди. Биз биргаликда КХДР режаларига барҳам беришимиз зарур», — дея таъкидлади Абэ.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Шимолий Корея ўз тарихидаги бешинчи ядровий синовни ўтказди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу мамлакат тарихидаги энг йирик ядровий синов бўлган, КХДР раҳбарияти эса энди ядровий каллакларни баллистик ракеталарга ўрната олишини маълум қилди.

Жанубий Корея ҳарбийларининг фикрича, КХДР октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида навбатдаги ядровий синовларни ўтказишга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкин.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)