Миср қирғоқлари яқинида муҳожирларни олиб кетаётган кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганлар сони 41 кишига етди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етгани ҳақида хабар қилинган эди. Қутқарувчилар 155 кишини сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлган.
Миср бош вазири Исмоил Шариф барча кучлар одамларни қутқаришга йўналтирилиши ҳамда айбдорлар жавобгарликка тортилишини маълум қилди.
Бортида 600 киши бўлган кема Африка мамлакатларидан йиғилган муҳожирлар билан тўла эди. Тахминларга кўра, улар Италияга йўл олган эди.