iPhone 7 Plus ва Galaxy Note 7 ускуналари аёвсиз дроп-тестдан ўтказилди. Шу йўл билан улардан қайси бири мустаҳкамроқ эканлиги текширилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
YouTube’даги PhoneBuff канали муаллифлари иккала смартфонни ҳам бир неча маротаба бетонга ташлаб кўрди. Блогерлар тестга жиддий ёндашиб, профессионал ускуналардан фойдаланди ва инсон омили таъсирини максимал даражада истисно қилди.
Синов якунларига кўра икки смартфоннинг ҳам орқа, ҳам олди қисми ўта мустаҳкамлиги маълум бўлди. Galaxy Note 7 нинг орқа шишаси бироз заифлиги аниқланди, негаки тест чоғида у дарз кетди.
Корея смартфонининг олд шишаси мустаҳкамроқ эканлиги аниқланди. Бунга энг янги Gorilla Glass 5 сабабчи эканлиги таъкидланди.
Шунга қарамай, иккала смартфон экрани ҳам у ёки бу даражада дарз кетди.
Изоҳ (0)