Американинг Apple компанияси Британиянинг спорт автомобиллари ишлаб чиқарадиган ва «Формула-1» жамоасига эгалик қиладиган McLaren Technology Group компаниялар гуруҳини сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда «ТАСС».
The Financial Times таъкидлашича, «McLaren’ни сотиб олиш нияти Apple’нинг автомобиль саноатини ўзгартиришга интилаётганидан дарак беради». Шу билан бирга, олди-сотди битимини тузиш бўйича музокаралар эса бир неча ойлардан буён давом этмоқда, деб ёзади газета ўз манбаларига таяниб.
Apple ва McLaren айни пайтда расмий изоҳлардан бош тортди.
Музокаралар муваффақиятли кечган тақдирда, McLaren 1,3—1,95 миллиард доллар атрофида баҳоланиши мумкин.
Изоҳ (0)