Ўзбекистонда янги Uzbekneftegaz360 лойиҳаси ишга туширилди. У 360 даражали панорамали фото ва видеоматериаллар ёрдамида мамлакат бўйлаб виртуал саёҳат уюштириш имкониятини беради, деб хабар қилади UzDaily.
Дастур Dinara & Co нашр уйи жамоаси томонидан ишлаб чиқилиб, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг «Бунёдкорлик қуввати: Ўзбекистон нефть-газ соҳасининг энг янги тарихи» лойиҳаси доирасида ишга туширилди.
Дастур ёрдамида 100 дан ортиқ видео ва фото файлларига эга бўлиш мумкин. Нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларидан ташқари, фойдаланувчи ижтимоий инфраструктура, шаҳар манзаралари, ижтимоий, маданий ва спорт объектлари билан танишиш имконига эга бўлади.
Материални смартфон ва планшетларда оддий режимда кўриш мумкин. Виртуал реаллик кўзгулари (VR) ёрдамида эса видео ва фото ичига «кириб кетиш» мумкин.
Барча платформаларда ишлашга мўлжалланган дастурни AppStore, PlayMarket дўконлари орқали, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз»нинг расмий сайтидан кўчириб олиш мумкин.
Изоҳ (0)