Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Федерал қидирув бюроси Сан-Бернардинода теракт уюштирган шахснинг iPhone 5c смартфони ҳимоясини бузиб берган фирмага 1 миллион доллар тўлади. Аммо олимлар бу ишни 100 долларга бажариш мумкинлигини исботлади, деб хабар беради TJournal.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Кембриж университетида ишловчи тадқиқотчи Сергей Скоробогатов смартфон ҳимоясидан ўтиш учун 100 долларлик асбоб-анжомлар ва эҳтиёт қисмлар талаб этилишини исботлаб берди. Унинг таъкидлашича, бунинг учун махсус фирма ёллаш ёки Apple билан судлашиш шарт эмас эди.

Олим флеш-хотира NAND’ини ойналаштириш ёрдамида бу ишнинг уддасидан чиқди. У смартфонни очиб ташлади, NAND клонларини яратди ва брутфорс — барча пароль вариантларини териб чиқиш техникасидан фойдаланди.

Apple ҳар бир 10 уринишдан сўнг блокни ишга туширади ва хотирадаги маълумотларни ўчиради. Аммо NAND’нинг клонлари блокни айланиб ўтиш имконини берди.

4 белгидан иборат паролни топишга 24 соат вақт кетди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди