Малайзиялик эркак Сингапурнинг халқаро аэропортида уч ҳафта давомида яшади. Бу ҳақда Stuff хабар бермоқда.
21 август куни 33 ёшли Рэйжали Бунтут Куала-Лумпурга кетаётган рейсни ўтказиб юборди ва шундан сўнг Чанги аэропортида 18 кун қолди. Эркак шу ердаги ўриндиқларда ухлади, лаунж-зонада овқатланди ва терминаллардаги душлардан фойдаланди.
Straits Times’нинг билдиришича, бизнесмен транзит зонасида бўлган пайтида 31 та йўловчи талонини сохталаштирди. Шу тариқа, у учта терминалнинг лаунж-зоналарида овқатланиш имкониятига эга бўлди. Лаунж-зоналардан бирининг ходими Бунтут бу ерга кўп ташриф буюраётганини пайқаб, полицияга хабар қилди. Натижада эркак икки ҳафтага озодликдан маҳрум қилинди.
Изоҳ (0)