Тошкентда 100 йиллик тарихга эга «Яккасарой» масжидининг капитал таъмир ишлари якунланди. 16 сентябрь куни унинг янгиланган биносида биринчи жума намози ўқилди, деб хабар беради Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.
Эндиликда масжидга минг киши тўпланиши мумкин. 23 метр баландликдаги гумбазли бино минорага эга. Унинг эшик ва деразаларига миллий услубда нақш берилган. Бино гумбазининг ташқари томондан баландлиги юқорисидаги ой рамзи бўйи билан 28 метрга, миноранинг баландлиги эса 31,5 метрни ташкил этади. Хонақоҳга учта шарқона услубда кўтарилган арка орқали кирилади.
Таҳоратхона биноси ҳам шарқона услубда безатилган. Масжид ҳовлисида намоз сафлари тўғри олинишига ёрдам берувчи чизиқлар ётқизилган.
Изоҳ (0)