Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 5-тури «Челси» — «Ливерпуль» беллашуви билан старт олди.
Антонио Конте ва Юрген Клопп тўқнашувига қадар «Челси» ортда қолган 4 та турдан 10 очко ишлаган бўлса, «Ливерпуль» мағлубиятлар устунига «Бёрнли»дан 1 сонини қўшиб қўйишга улгурганди.
«Стемфорд Бриж» аренасида кечган томонларнинг ўзаро ўйинида меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ливерпулликлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришга муваффақ бўлди. 17-дақиқада Деян Ловрен ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Жордан Хендерсон ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади. Диего Костанинг 62-дақиқада урган голи ҳисобни қисқартириш учунгина хизмат қилди.
Диего Коста «Ливерпуль» постини ишғол қилиш билан мавсум бошидан буён урган голлари сонини 5 тага етказиб олди ва у бу борада яққол пешқадамга айланди.
Мазкур ғалаба «Ливерпуль»ни 4-ўринга олиб чиқди. Унинг каби 10 очкоси бор «Челси» учинчи поғонага шўнғиди.
Англия Премьер-Лигаси 5-тур беллашувлари 16 сентябрь, жума
«Челси» — «Ливерпуль» 1:2
Голлар: Деян Ловрен, 17 (0:1). Жордан Хендерсон, 36 (0:2). Диего Коста, 62 (1:2).5-тур учрашувлари 17—18 сентябрь кунлари давом эттирилади. Жуфтликлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш имконияти бор.
Изоҳ (0)