Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президентлигига Республикачилардан номзод, 70 ёшли миллиардер Дональд Трампнинг соғлиғи рисоладагидек. Бу ҳақда унинг шифокори Гарольд Борнстайн томонидан тақдим этилган маълумотномада айтилган, деб хабар беради «Интерфакс».

Фото: EPA

Фото: EPA

«Жаноб Трамп фақат бир марта госпитализация қилинди, ўшанда у 11 ёшда бўлиб, кўричакни олиб ташлаш бўйича операциядан ўтган эди», — дейилади ҳужжатда.

«У гиполипидемик препаратлар ва кичик дозада аспирин қабул қилади. У тамаки ва алкоголь истеъмол қилмайди», — маълум қилди Борнстайн.

Илгарироқ Трамп рақиби Ҳиллари Клинтоннинг хасталиги билан боғлиқ равишда тиббий текширувдан ўтгани ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни ваъда қилганди.

Дарҳақиқат, бир муддатдан сўнг миллиардер журналистга тиббий текшируви хулосаларини тақдим этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди