Франциянинг Дижон шаҳри марказидаги уйда портлаш юз бериши оқибатида бир неча киши жабрланди. Бу ҳақда BFM TV маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Портлаш маҳаллий вақт бўйича 9:15 атрофида юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш содир бўлганда бинонинг бир қисми қулаб тушган, бир неча киши жароҳат олган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар ишламоқда, улар бинодаги одамларни эвакуация қилмоқда.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, дастлабки тахминга кўра, бунга газнинг портлаши сабаб бўлган.
Шаҳар мэри Франсуа Ребсаменнинг таъкидлашича, портлашнинг бирор бир ҳужумга алоқаси йўқ. Унинг сўзларига қараганда, портлаш давомида бир нечта қўшни биноларга ҳам зарар етган.
Изоҳ (0)