Париж полициясининг махсус қўшилмалари намойишчиларнинг катта қисмини Республика майдонидан сиқиб чиқарди. Бу ҳақда, BFMTV’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Майдонда меҳнат қонунчилиги ислоҳотига қарши умуммиллий митинг ўтказилиши кутилаётган эди.
Парижда ҳукумат кўзлаган ислоҳотларга қарши чиқишлар давом этмоқда. Касаба уюшмалари Бастилия яқинида 40 минг кишилик колонна тўплаб, шаҳар марказига йўл олган эди. Аммо намойишчилар орасига кириб олган безорилар келтириб чиқарган тартибсизлик туфайли полиция намойишга аралашди. Полиция қаторларига қарата тош ва шишалар отилгани боис ҳуқуқ-тартибот вакиллари кўзни ёшлантирувчи газ қўллади.
Шу пайтга қадар 12 киши қўлга олинди.
Изоҳ (0)