Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси футболчилари Маркус Рэшфорд, Жесси Лингард, Эшли Янг ва Тимоти Фосу-Менса ҳаётдан кўз юмаётган мухлисининг илтимосига жавоб бериб, унинг ўлимидан 45 дақиқа олдин ҳол-аҳволидан хабар олишга борганди. Бу ҳақда The Sun нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 73 ёшли Педди Лауэр узоқ йиллардан буён манкунианларга мухлислик қилиб, клуб футболчилари билан учрашишни орзу қилганди. Марҳумнинг невараси буваси ҳақидаги ҳикояни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. «МЮ»нинг ёш футболчилари эса клуб мухлисининг орзусини амалга оширишга розилик берди.
«Футболчилар оламдан ўтаётган одамнинг сўнгги илтимосини бажара олишига ишона олмагандик. Улар уйимизда ярим соатларча бўлди ва бу вақт мобайнида кўплаб суратлар олинди ҳамда дастхатлар берилди», – деди Лауэрнинг невараси.
Изоҳ (0)