АҚШ Федерал қидирув бюроси директори Жеймс Комей интернет фойдаланувчиларига компьютерлар, ноутбуклар ва бошқа ускуналарнинг веб-камераларини бекитиб қўйишни маслаҳат берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Engadget порталининг маълум қилишича, бу ҳақда у Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказида ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.
Комейнинг тан олишича, бошқалар унинг веб-камерани бекитиб қўйиш одатидан кулади, лекин, шунга қарамай, у бошқаларга ҳам шуни маслаҳат берди. Директор буни машина ёки уй эшигини қулфлашга қиёслади.
«Маълум ақлли нарсалар бор, бу шулардан биридир. Агар сиз давлат муассасасига борсангиз, барча мониторларда веб-камерани ёпадиган кичик қопқоқ бор. Бу одамлар рухсатсиз сизга қарай олмаслиги учун қилинади», — деди у.
Изоҳ (0)