235 минг киши имкон бўлди дегунча Ўрта Ер денгизи орқали Ливиядан Италияга йўл олишга тайёр. Бу ҳақда БМТнинг Ливиядаги махсус вакили Мартин Коблер La Stampa газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Бизнинг рўйхатларимизда 235 минг муҳожир бор, улар биринчи имконият туғилиши биланоқ Италияга боришга тайёр, ва улар тез орада буни амалга оширади», — деди Коблер.
Италияга йил бошидан буён денгиз йўли орқали 128 минг муҳожир келди.
Изоҳ (0)