Таиландда йил бошидан буён Зика вирусини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 200 тага етди. Бу ҳақда қироллик Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Касалликни юқтириб олганлар сони ошганлигига қарамасдан, шифокорлар аҳолини саросимага тушмасликка чақирмоқда.
«Вазият охирги уч ҳафтада барқарорлашди», — дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги доимий котиби ўринбосари Суванчай Ваттанаингчароенчай. У, шунингдек, ҳар ҳафта хавфли вирусни юқтириб олиш билан боғлиқ 20 та ҳолат қайд этилаётганлигини таъкидлади.
Мамлакатнинг шимолий, шарқий ва марказий қисмларида жойлашган Чиангмай, Чантхабури, Пхетчабун провинциялари ҳудудида энг мураккаб вазият кузатилмоқда.
Шифокорларнинг таъкидлашича, касалликка чалинган беморларнинг аксарияти ҳафта давомида соғайиб кетган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)