Олимлар овқатни чайнаб ютадиган думли балиқни аниқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жанубий Америка дарёларида истиқомат қилувчи Potamotrygon motoro заҳарли ичимлик суви скатлари скелет ёки косага эга жониворларни ейишга қодир, деб ёзади Proceedings of the Royal Society B журнали.
Торонто университети биологлари Мэтью Колмэн, Кэннет Уэлч ва Натан Лавжой ҳамда Вашингтон университети вакили Адам Саммерс юқори тезликка эга камера ёрдамида скат томонидан ўлжасининг ейилиши акс этган видео ёзишга муваффақ бўлди. Бунда балиқ овқатланиш чоғида жағларини қимирлатаётгани, яъни ўлжасини чайнаётгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)