АҚШда аёл кишининг бошига тахминан 15 метр баландликдан лаққа балиқ қулаб тушди. Балиқ йиртқич қушнинг панжасидан тушиб кетганлиги тахмин қилинмоқда, деб ёзади TJournal.
Филадельфияда истиқомат қилувчи Лиза Лобри фитнес клубга кетаётганда унга лаққа балиқ қулаб тушган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, шу яқин атрофдан қирғий ёки бургут учиб ўтган. Уларнинг фикрича, қуш ўлжасини қўлдан чиқарган бўлиши мумкин.Лобрининг сўзларига қараганда, зарба жуда оғриқли бўлган ва у дастлаб нима бўлаётганлигини тушуна олмаган. Ҳодиса оқибатида унинг юзи тирналган ва шишиб кетган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)