Суриянинг Алеппо шаҳрида сулҳ тартибининг бузилиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, ўн киши яраланди. Бу ҳақда, Россия мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Россия душман томонларни яраштириш маркази вакили подполковник Сергей Капициннинг сўзларига қараганда, ўт очишни Сурия мўътадил мухолифати бошлаб берди. 12 сентябрь кечаси Республика гвардиясининг Ҳай Заҳрат-Аввад туманидаги марралари, шунингдек, Ҳай ал-Ансорий туманидаги аҳоли яшайдиган маҳаллалар миномётлардан ўққа тутилди.
Сурия армиясига қарата Шайх Саид туманидан танкларга қарши бошқарилувчи ракеталар учирилди.
Бундан ташқари, армиянинг Брайж ар-Рих туманидаги марралари ЗУ-23 зенит қурилмаларидан ўққа тутилди.
Шу билан бирга, подполковник Алеппонинг шимолий қисмида сулҳ тартиби амалда эканлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)